Ҳалқаро ҳамкорлик бўйича келишувларнинг амалий натижалари

Қишлоқ хўжалигини механизациялаштириш факультети билан АҚШ давлатининг JOHN DEERE компаниясининг Ўзбекистондаги расмий вакили Landtech фирмаси билан тузилган ҳамкорлик шартномаси доирасида 6-февраль куни POTTINGER компаниясининг Мустақил давлатлар ҳамдўстлиги бўйича савдо ишлари директори Александр Сергеевич Зернов ташриф буюрди. Ташриф доирасида А.С.Зернов Қишлоқ хўжалигини механизациялаш факультети ўқув жараёни ва илмий-тадқиқот ишлари билан танишди.

Куннинг иккинчи ярмида факультет профессор-ўқитувчилари ҳамда талаба ёшларига семинар ташкил этилди. Семинарда А.С.Зернов йиғилганларга POTTINGER компанияси томонидан ишлаб чиқарилаётган замонавий қишлоқ хўжалик техникалари, уларнинг ўзига хос жиҳатлари ва афзалликлари бўйича маълумот бериб, ҳозирги кунда компанияда олиб борилаётган тадқиқотлар ҳамда хорижий ҳамкорлар билан амалга оширилаётган ишлар ҳақида гапириб ўтди. А.С.Зернов институт мутахассисларининг компания томонидан ишлаб чиқарилаётган плуг, культиватор, комбинациялашган экиш машиналари, озуқа йиғиштириш машиналари ҳақида фикр алмашди ва келгусидаги амалий ҳамкорлик масалалари келишиб олинди.

 

 

 

 

 

 

 

“Қишлоқ хўжалиги машиналари” кафедраси мудири  Астанақулов маълумоти