Одамийлик нишони
Бугунги кунда дўстлик, ҳамжиҳатлик, қарияларни эъзозлаш каби эзгу фазилатларга ёшларни ўргатиш долзарб масаладир. Институтда таълим олувчи бир гуруҳ Ёшлар иттифоқи фаол талабалари Тошкент шаҳрида яшовчи боқувчисини йўқотган, қаровга муҳтож, ногирон қариялар ҳолидан хабар олиш учун маҳалла раислари билан биргаликда улар яшовчи хонадонларга ташриф буюришди ҳамда уларнинг ҳолидан хабар олишди. Қарияларга бир оғиз ширин сўз ва олдига боришнинг ўзи бир катта туҳфадур. Бу каби эзгу ишларга барча факултет талабаларини чорлаб қоламиз.
Институт ёшлар иттифоқи фаол талабалар гуруҳи ахбороти
Институт матбуот хизмати Раҳимбой Жуманиёзов