“Қўл жанги”

Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. Мирзиёев томонидан илгари сурилган бешта муҳим ташаббусни тарғиб қилиш, талабаларни спортга бўлган қизиқишларини ошириш ҳамда соғлом турмуш тарзини тарғиб этиш мақсадида, 06.02.2020 - йилда “Гидромелиорация” факултети Ёшлар иттифоқи етакчиси ва фаол талабалар билан биргаликда спортнинг "Armwrestling" тури бўйича, 4-талабалар турар жойида мусобақа ташкил этилди. Унда “Гидромелиорация” факултетининг талабалари иштирок этишди. Ўтказилган тадбирда талабалар фаол қатнашиб, ғолиб бўлган талабалар диплом ва эсдалик совғалар билан тақдирланишди.

“Гидромелиорация” факултети ёшлар етакчиси Н. Олимжонов ахбороти

Институт матбуот хизмати Р. Жуманиёзов