Интернетнинг ижобий ва салбий томонлари

ТИҚХММИ Қарши филиали талабалар турар жойида талаба-ёшлар билан ёшлар билан ишлаш, маънавият ва маърифат бўлими услубчиси Ш.Янгиев, матбуот котиби Ф.Нажимов, кенгаш котиби Б.Ғаниев ҳамда ахборот технологиялари бошлиғи И.Ғаниевлар томонидан талабалар турар жойида маънавий-маърифий тадбирлар ўтказиш жадвалига асосан “Интернетдан нотўғри фойдаланишнинг салбий оқибатлари” ва “Огоҳлик ва ҳушёрлик – давр талаби” мавзуларида давра суҳбати ўтказилди.

Давра суҳбатида И.Ғаниев томонидан ота-она ва аёлларни ардоқлашнинг аҳамияти, оилада эркак кишининг вазифалари, оила саодатида меҳр-мурувват ва оқибатнинг ўрни, сўзлашиш ва кийиниш бобида ҳаёнинг долзарблиги, интернет, хусусан, телефондан нотўғри фойдаланиш қатор ахлоқсизликларга замин яратаётгани борасида маъруза қилди.Б.Ғаниев ўз маърузасида бу каби тадбирларни ташкил этиш нечоғлик аҳамиятли эканини эътироф этди. Шунингдек, муқаддас Ислом динимизда яхшилик ва эзгулик сари чорлаш, нотўғри йўллардан огоҳ этишнинг фарз экани ҳам бежиз эмаслиги аниқ ва равшан тушунтирилди. Тадбир сўнгида талаба-ёшларни қизиқтирган саволларига жавоблар берилди. Учрашув талабаларда катта таассурот қолдирди.

Матбуот котиби Фаррух Нажимов ахбороти

ТИҚХММИ матбуот хизмати Раҳимбой Жуманиёзов