Тренингнинг таъсирчан манбаи

Жорий йилнинг 5 феврал куни 2 - ТТЖ маънавият хонасида тарбиячи-педагог, психолог Сагдуллаева Дилором талабалар билан "Мавжуд бўлмаган ҳайвон", "Менинг тамғам" методикаларини ўтказдилар. "Мавжуд бўлмаган ҳайвон" методикаси орқали талабанинг қай даражада агрессивлик ҳолати, ўзига берган баҳоси, етишмайдиган хислатлар аниқланади. 
"Менинг тамғам" методикаси орқали талабанинг шиори, қизиқиши, иши, қадрлаган нарсаси, мақсади аниқланади. Методикалар психологик диагностика қилинди ва талабаларга керакли маслаҳатлар берилди. ГТҚ, ҚСХEТ, ГИМ талабалари қатнашишди. 
Психологик тренинг жуда қизиқарли тарзда ўтказилди. Муаммоли талабар билан индувидал шуғулланишга таклиф этилди.

 

ҚСХEТ факултети талабаси Рахимова Нилуфар ахбороти
Институт матбуот котиби Раҳимбой Жуманиёзов