“Ўзэкспомарказ” Миллий кўргазмалар марказига талабаларнинг ташрифи

Жорий йилнинг 5-7 апрель кунлари Россия Федерацияси Саноат ва савдо вазирлиги ҳамда Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги томонидан илк бор ташкил этилган “ИННОПРОМ-2021” халқаро саноат кўргазмаси бўлиб ўтмоқда. Бу халқаро саноат кўргазмасида институтимизнинг “Қишлоқ хўжалигини механизациялаш” факультети профессор-ўқитувчилари ва талаба ёшларимиз ҳам фаол иштирок этишди. Айниқса, талаба ёшларимиз кўргазманинг асосий бўлимларидан: транспорт ва энергетика машинасозлиги, шаҳарлар учун технологиялар,  металлургия ва материаллар, пластмасса ва каучуклар каби қисмларидан мутахассисларга ўзларини қизиқтирган саволлар бериб, қониқарли жавоб олишдилар.

ЁБИБ бўйича декан муовини К.Усмонов ахбороти

                                     ТИҚХММИ матбуот хизмати