Кўргазмадаги таассурот
Тошкент шаҳрида жойлашган Экспо марказида Иннопорм кўргазмасида институт ёшлар иттифоқи жамоаси фаол иштирок этишмоқда. «Big industrial week Uzbekistan» Халқаро кўргазмасига Ёшлар Кенгаши аъзолари билан биргаликда “Қишлоқ хўжалигини механизациялаш” факультети Хотин - қизлар кенгаши раиси Xолиқова Наргиза ва Ёшлар етакчиси Йигиталиева Рухшона бошчилигида бир гуруҳ талаба- ёшлар ташриф буюришди. Кўргазмада «Кировец», «Клаас», «Россельмаш», «Русциан ҳелиcоптерс» ва шу каби етакчи корхоналарнинг техникалари билан танишиб қизиқтирган саволларига жавоб олишди.
Кўргазмада ёшларнинг иштирокини кўплиги албатта, қувонарли ҳолат, юртимизда ҳам инновацион муҳитнинг яхшиланишига ёшларнинг ҳаракати, ёшларнинг интилишлари асос бўлади. Яқин келажакни роботлар, нано технoлогияларисиз тасаввур қилиш қийин, ёшларимиз замон билан ҳамнафас бўлиши лозим.
ТИҚХММИ матбуот хизмати