Китоб - кўзгу

2021 йил 6 феврал куни “Бухгалтерия ҳисоби ва аудит” кафедра мудири А.Ахмедов бошчилигида кафедра жамоаси институтимизнинг Ахборот-ресурс марказининг 2-қаватида жойлашган Профессор-ўқитувчилар ўқув залида “Китоб-инсон маънавияти кўзгусидир” рукни остида ўтказиладиган “Китоблар кўргазмаси”га ташриф буюриб, кўргазмада ўқув, ўқув-услубий, илмий адабиётлар, шу жумладан ўзбек ва жаҳон адабиётининг дурдона асарлари билан танишиб чиқдилар.Ташрифи сўнгида профессор-ўқитувчилар томонидан чоп этилган ўқув-услубий адабиётларни институт кутубхонасига тақдим этдилар.

ТИҚХММИ матбуот хизмати