Хотира эртани ёритувчи нур

Мамлакатимиз ислоҳотларида ҳам ёшларимиз онгида маданий-маънавий қадриятларимиз билан бирга нуронийларни, миллатимиз жонкуярларини еъзозлаш, уларнинг ҳолидан хабар олиш ва ғамхўрлик кўрсатиш каби ғояларни сингдириш етакчи ўриндадир. Қалбида маънавий баркамоллик, миллатга ҳурмат туйғуси бор ҳар бир инсон миллат тарихи, маънавий қадриятларини чуқур англайди ва аждодларнинг миллат ва юртнинг порлоқ келажаги учун кўрсатган жасоратларининг қадрига етади. Зеро, тарихий хотира билан яшаш, аждодларга эҳтиром кўрсатиш инсонийлик фазилатлари ичида энг улуғидир.
7 апрел куни “Ер ресурсларини бошқариш” факултети 1 курс 110 - гуруҳ талабалари ва куратори Бегимова Мафтуна бошчилигида Институтимизда жойлашган Абдулла Орипов музейига ташриф буюришди. Ташриф чоғида улар ватанимизнинг улуғ фарзанди қаҳрамони Абдулла Ориповнинг халқ олдида кўрсатган ижод саҳифаларидан ўзларига катта таассурот ва шижоат олишди.
 
 

 

 ТИҚХММИ матбуот хизмати