Факультетда ёшлар иттифоқи етакчиси тайинланди

Ҳар бир миллат тақдирини унинг билимдон, ташаббускор ёшлари белгилаб беради. Бу ҳақиқат тарихда минг бора исботланган. Ўзбекистоннинг эртанги куни, келажаги деб эътироф этилувчи ёшларга бугун қандай талаблар қўйилмоқда? Ёшлар таълим-тарбия олишлари, ҳунар ўрганишлари ва ўз салоҳиятларини, иқтидорларини намоён  қилишлари учун яратилаётган имкониятлар, шароитлар ва имтиёзлар етарли бўляптими? Бундан 3 йил муқаддам, 2017 йилнинг 30 июнь куни Республика Камолот Ёшлар  иттифоқининг 4 қурултойида Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиёев ташаббуси билан Камолот Ёшлар иттифоқи номи ўзгартирилиб, мақоми оширилиб Ўзбекистон Ёшлар Иттифоқига айлантирилган эди.

Ташкилотнинг 16 йиллик фаолияти танқидий ва таҳлилий муҳокама этилиб, Ёшлар иттифоқига янги вазифа ва масъулиятлар юклатилди.Ўтган даврга назар солинса, ютуқлардан кўра,камчиликлар кўпроқ кўзга ташланади! Тўғри муваффақиятлар қўлга киритилди, марралар забт этилди! Аммо бу етарли эмас! Ёшларни бошини янада жипслаштириш ва бир мақсад йўлида бирлашиш лозимлиги аён бўлиб бормоқда! Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи институт бошланғич ташкилоти етакчиси хозирги кунда расман ўз вазифасини бажаришга киришган. Ўз навбатида факультетларда ҳам ёшлар етакчиси сайланган. Бугун Ер ресурсларини бошқариш факультетида факультет етакчиси сайлови бўлиб ўтди. Факультет етакчиси Д.Жабборова 4 курс битирувчи курс талабаси бўлганлиги сабабли, ўқув йили давомида факультет талабалари билан биргаликда жонбозлик кўрсатиб ишлаганлиги учун факультет декани Ш.Нарбаев томонидан ташаккурнома билан тақдирланди ва бундан кейинги уқиш ва ишларига омад ёр бўлишлиги факультет профессор-ўқитувчилар томонида айтилди.

Шунингдек факультет етакчилигига йиллар мобайнида Д.Жабборова билан ёнма-ён фаолият олиб борган иқтидорли ташаббускор 2 курс талабаласи Д.Надировани лавозимга  муносиб деб топилди. Ҳамма талаблар бир овозда Д.Надировани сайлашди.Факультетида тасдиқланиб, ўз режалари, ғоялари тўғрисида курс етакчилари ва факультет кенгаши аъзолари билан фикр- мулоҳазалар алмашинди. Ёшлар билан ишлаш завқли, ҳаяжонли ва шу билан бирга мураккаб ва масъулиятли  вазифадир. Ушбу шарафли вазифани бажаришга розилиги айтиб ўтди.

 

 

ЕРБ факультети Ёшлар билан ишлаш бўйича декан муовини Ҳуррият Эшова ахбороти

 ТИҚХММИ матбуот хизмати