Талабалар ўқув-танишув амалиётида
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 7 февралдаги ПФ-4947-сонли Фармонида 2017–2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясидаги 4.4. “Таълим ва фан соҳасини ривожлантириш узлуксиз таълим тизимини янада такомиллаштириш, сифатли таълим хизматлари имкониятларини ошириш, меҳнат бозорининг замонавий эҳтиёжларига мос юқори малакали кадрлар тайёрлаш сиёсатини давом эттириш” ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг ПҚ-3702 – сонли “Тошкент ирригатсия ва қишлоқ хўжалигини механизатсиялаш муҳандислари институтида олий маълумотли кадрлар тайёрлаш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорнинг 9-бандида,
“Корхона ва ташкилотлар обйектларида талабаларнинг амалиётини ташкил қилиш ва устоз-шогирд тизими асосида ўтилишини таъминлаш ҳамда талабаларни ишлаб чиқаришнинг янги меъёрий хужжатлари, замонавий информатсион дастурий таъминот маҳсулотлари билан яқиндан таништириш” вазифаларидан келиб чиқан ҳолда талабаларни назарий олган билимларини мустахкамлаш учун ишлаб чиқариш корхоналардаги жараёнларни бевосита ўрганиш мақсадида институтимизнинг “Қишлоқ ва сув хўжалиги электр таъминоти” факултети профессот-ўқитувчилари Т. Байзаков, Ш. Юсупов ва Н. Айтбайевлар 5430500 – Қишлоқ ва сув хўжалиги энергия таъминоти бакалавр таълим йўналиши 1-курс талабаларининг “Мутахассисликка кириш” фанидан ўқув-танишув амалиёти 2021 йилнинг 5 май куни “ЎЗБЕКГИДРОЕНЕРГО” АЖ га қарашли Чорбоғ ГЭСи да бўлиб ўтди. Ўқув-танишув амалиётида талабалар жуда катта қизиқиш билан қатнашди ва ўзларини қизиқтирган саволларга жавоблар олишди.
ҚСХЕТ факултети “Електротехнологиялар ва электр жиҳозларидан фойдаланиш” кафедраси ассистенти Н.А. Айтбайев ахбороти
ТИҚХММИ матбуот хизмати