Онлайн семинар-тренинг ташкил этилди

2020 йил 6 июль куни Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти ҳузуридаги Педагог кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш тармоқ марказида "Сув хўжалигини ташкил этиш ва бошқариш” йўналиши қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш курси тингловчилари учун Германия давлатининг Гумболдт Университети  ҳамкорлигида Германия Федератив Республикасининг Лейбниц номли қишлоқ хўжалигини ландшафтлаштириш илмий тадқиқот маркази (ZALF) катта илмий ходими, «WEFUz - Суғорма деҳқончиликда сув-энергетика-озиқ-овқат хавфсизлигини барқарорлигини баҳолаш: Ўзбекистондаги дарёлар мисолларида» илмий лойиҳаси координатори ва Гумболдт университети доценти, Др Ахмад Хамидов (Dr Ahmad Xamidov) томонидан “Sustainability assessment of the waterenergy-food nexus in the case of irrigated agriculture: A systematic review” мавзусида онлайн семинар-тренинг ташкил этилди.

ТИҚХММИ матбуот хизмати