Халқаро ҳамкорлик натижалари

Словакия давлатининг Нитра Қишлоқ Хўжалиги Университети билан илмий ҳамкорликни янада ривожлантириш, таълим самарадорлигини оширишга қаратилган ҳамкорлик шартномаси бўйича ТИҚХММИ “Гидравлика ва гидроинформатика” кафедрасида томонидан вебинар ташкил этилди. Ушбу вебинарда “Гидравлика ва гидроинформатика” кафедрасида илмий тадқиқот ишларини олиб бораётган  Словакия давлатининг Нитра Қишлоқ Хўжалиги Университети  доктори Татьяна Калетова "Словакияда сув ресурсларидан фойдаланиш" мавзусида маъруза қилди. Вебинарни “Гидромелиорация” факультети декани А.М.Фатхуллоев олиб борди. Маърузада 80 дан ортиқ институт профессор-ўқитувчилари, докторантлар ҳамда ёш тадқиқотчилар иштирок этдилар.

Словакия давлатининг Нитра Қишлоқ Хўжалиги Университети  доктори Татьяна Калетова ўзининг маърузасида Словакия  давлати ва унинг тарихи, иқлим шароити ва табиий ресурслари ҳақида, Словакияда қишлоқ хўжалиги ва сув хўжалигида сув ресурсларидан фойдаланиш тўғрисида қизиқарли  маълумотлар берди. Ушбу ташкил этилган вебинарда тингловчилар ўзларини қизиқтирган саволларни бердилар ва доктор Татьяна Калетова уларга батафсил жавоб берди.

Вебинар тингловчиларнинг маърузадан Словакия давлати ҳақида, уларнинг сув ресурларидан самарали фойдаланиш учун олиб бораётган ишлари ҳақида жуда яхши маълумотларга эга бўлганликлари, вебинар мазмунли ташкил этилганлиги ҳақидаги билдирган фикр-мулоҳазалари  билан якунланди.

 

ТИҚХММИ матбуот хизмати