Стипендиант ва талабалар учрашуви
Илм олиш учун кўп изланиш ва машаққатли меҳнат қилиш керак бўлади. Бу вақти келиб ўз мевасини беради. Юқори мавқеларга эришади. Шунинг исботи сифатида Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институтини 2019 йилда тамомлаган ва ҳозирги кунда “Технологик жараёнлар ва ишлаб чиқаришни автоматлаштириш ва бошқариш” кафедрасида фаолият олиб бораётган Эъзозбек Озодов ҳам шундай иқтидорли талабалардан бири ва Президент стипендианти ҳисобланади.
Институт иқтидорли талабаларнинг илмий ишларини ташкил этиш бўлими ташаббуси билан Эъзозбек ўзининг фаолияти ва илмий изланишлари ҳақида “Қишлоқ хўжалигини механизациялаш” факультети 1-босқич талабаларига кўп ва қизиқарли маълумотларни гапириб берди.
Талаба-ёшлар ўзларининг саволларига ижобий жавоблар олишди.
“Қишлоқ хўжалигини механизациялаш” факультети ёшлар билан ишлаш бўйича декан ўринбосари Ҳ.Бойматов ахбороти
Институт Матбуот хизмати раҳбари Р.Жуманиёзов