ГИМ факултети 1-курс талабаларининг бир куни

Янги ўқув йили бошланиши билан 1-курс талабалари муносиб қарши олинди ва профессор-ўқитувчилар билан учрашувлар ташкил этилмоқда. Жумладан, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган фан арбоби, техника фанлари доктори, ‘ъГидромелиоратив ишларни механизациялашъъ кафедраси профессори Ш.У. Йўлдошев ГИМ факултети “Сув хўжалиги ва мелиорация ишларини механизациялаш” йўналиши 1-курс талабалари билан 05.09.2019 куни учрашди.

Мазкур учрашув сермазмун ва савол-жавобларга бой бўлган “Аграр соҳада қўлланиладиган машиналар ресурсидан самарали фойдаланиш: муаммо ва ечимлар" мавзусидаги учрашувда соҳага янги кириб келаётган ёшларга ўз маслаҳатларини бердилар ва ўз ҳаёт тажрибалари билан ўртоқлашдилар. Учрашув сўнгида талабаларга устоз соҳамиз ва давлатимиз ривожига ўз салоҳиятлари билан ҳисса қўша оладиган етук малакали кадрлар бўлиб етишишлари учун доим ўқиш ва изланишда бўлишларини меҳнат инсонни улугълашини таъкидладилар. Дарсдан сўнг талабаларга “ЖОНАЖОН ЎЗБEКИСТОН МАНГУ БЎЛ ОМОН" шиори остида тарихий музейларимизга саёҳат уюштирилди, хусусан 101-гуруҳ талабалари гуруҳ раҳбари С.Холова бошчилигида Амир Темур музейида бўлиб буюк бобокалонимизнинг олиб борган сиёсати ва фаолияти юзасидан экскурсия уюштирилди. Зероки, ҳар бир ёш авлод ўз тарихини ва аждодларини билиши зарурдир.

“Гидромелиоратив ишларни механизациялаш” кафедраси стажёр –ўқитувчи Сарвиноз Холова ахбороти
Институт матбуот котиби Раҳимбой Жуманиёзов