Назм ва наво таровати

Буюк ўзбек шоири ва мутаффакири Низомиддин Мир Алишер Навоийнинг ижодиёти ва ижтимоий фаолияти инсоният ва маънавиятга, эл-юртга хизмат қилишнинг бетакрор намунасидир. У ўзининг бутун ҳаётини инсоннинг бахт-саодати учун курашга, халқнинг осойишталиги ва фаровонлигини таъминлашга, ободончилик ишларига, илм-фан, санъат  ва адабиёт тараққиётига бағишланган.Жорий йилнинг 5 февраль куни Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти Қарши филиалининг маънавият залида Алишер Навоий таваллудининг 580 йиллигига бағишланган “Назм ва наво” адабий-бадиий кечаси ташкил этилди. Тадбирда Навоий ғазаллари ҳамда  улар асосида яратилган дилбар куй-қўшиқлар йиғилганлар кўнглида хушнудлик уйғотди. Ушбу беқиёс маънавий мероснинг ёшлар тарбиясидаги ўрни хусусида фикр-мулоҳазалар билдирилди.

ТИҚХММИ  матбуот хизмати