Уй музейидаги ўйлар
Республикамизда адабиёт ва санъат тараққиётида муҳим ўрин тутган таниқли адибларнинг номлари билан боғланган қатор уй музейлари бор. Улар ноанъанавий тарздаги таълим маскани, мўъжаз тарих десак, хато бўлмайди. Адибнинг ҳаётий ва ижодий фаолияти, ёзган асарлари ва афоризмлари унинг тафаккур олами ҳамда дунёқараши борасида теран маълумотлар беришига шубҳа йўқ.
Сергей Бородин уй-музейи ана шулардан биридир. Тарихий мавзудаги романлари билан донг таратган, Ўзбекистон халқ ёзувчиси Сергей Бородин темурийлар даврининг ҳам йирик билимдони сифатида донг қозонган. Ўша даврнинг ижтимоий муҳити ҳақида теран хулосалар чиқаза олган. Унинг қаламига мансуб “Самарқанд осмонида юлдузлар” номли тарихий роман соҳибқирон Амир Темурнинг невараси Мирзо Улуғбекнинг илми нужум бобидаги фалакиёт илмига қўшган ҳиссаси ва унинг аянчли тақдири ҳақида қимматли бадий тарздаги маълумотларни берган.
“Ер ресурсларини бошқариш” факультетининг 1 курс 10 - гуруҳ талабалари курс куратори, иқтидорли мураббий Мафтуна Бегимова раҳбарлигида худди шу музейга ташриф буюриб кўпгина манбаларга эга бўлишди. Сергей Бородиннинг турмуш ўртоғи марҳума Равза Бородина томонидан тўпланган ва сақлаб келинган экспонатлар билан талабалар танишаркан, олам-олам таассуротларга эга бўлишди.
“Ер ресурсларини бошқариш” факультетининг 1 курс 10 - гуруҳ талабалари курс куратори Мафтуна Бегимова ахбороти
ТИҚХММИ матбуот хизмати