Ўзекспомарказга ташриф

Бугун 2021 йил 7 апрел куни Тошкент шаҳридаги “Ўзекспомарказ” Миллий кўргазмалар мажмуасида “ИННОПРОМ. Ўзбекистонда катта саноат ҳафталиги” халқаро саноат кўргазмаси бўлиб ўтмоқда. Ўзбекистонда илк бор ўтказилаётган мазкур кенг кўламли тадбир ташкилотчилари – Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ҳамда Россия Федерatsiяси Саноат ва савдо вазирлигидир. Ўзбекистон, Россия, Франция, Германия, Чехия, Япония, Озарбайжон, Беларус, Қозоғистон, Қирғизистон, Арманистон ва бошқа мамлакатлар ҳукумат ва ишбилармон доиралари делегatsiялари қатнашаётган ушбу тадбирда бугунги кундаги энг замонавий технологиялар, қишлоқ ва сув хўжалик техникалари ва махсулотлари намойиш этилмоқда.

Янги техника ва электротехник жиҳозлар билан танишиш мақсадида “Қишлоқ ва сув хўжалиги энергия таъминоти” факултети, “Электротехнологиялар ва электр жиҳозларидан фойдаланиш” кафедраси ассистенти Айтбаев Нурлан ва ассистент Ш.Юсуповлар бошчилигида бир гуруҳ талаба - ёшлар кўргазмага ташриф буюришди. Талабалар кўргазманинг асосий бўлимлари орасида транспорт ва энергетика, шаҳарлар учун саноат шунингдек, электротехника саноатлари техникалари билан танишиб, ўзларини  қизиқтирган саволларга мутахассислардан  етарлича жавоблар олишди.

 

 

 

  Электротехнологиялар ва электр жиҳозларидан фойдаланиш кафедраси доценти Ў.Халиқназаров ахбороти

ТИҚХММИ матбуот хизмати