Геология музейидаги экспонатлар
“Гидромелиорация” факультети “Гидрология ва гидрогеология” кафедраси “Дарё ва сув омборлари гидрологияси” ва “Мелиоратив гидрогеология” таълим йўналишлари 2-босқич талабалари Геология ва гидрогеология фанидан ўтказилаётган ўқув-танишув амалиётининг илк кунларини амалиёт раҳбари И.Рўзиев ва Қ.Эшқуватов билан биргаликда Геология музейидаги экспонатлар билан танишишдан бошлади.
Музейда талабаларга қадимий геологик топилмалар, ноёб тоғ жинслари ва минераллар билан таништирилиб уларнинг шаклланиш жараёнлари ва хусусиятлари тўғрисида маълумотлар берилди. Талабаларнинг аксарияти музейдаги минераллар ва тоғ жинсларининг номларини айтиб бериб музей ходимларини лол қолдиришди. Талабалар кўтаринки кайфият билан музей ходимлари билан хайрлашиб музейни тарк этар экан, олган таассуротлари юқори эканлигини ва яна ташриф буюришларини билдирдилар.
ТИҚХММИ матбуот хизмати