Инновация гуруҳи “ИННОПРОМ-2021”да

Пойтахтимиз азим Тошкент шаҳрида Россия Федерацияси Саноат ва савдо вазирлиги ҳамда Ўзбекистон Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги томонидан илк бор ташкил этилган “ИННОПРОМ-2021” Халқаро савдо кўргазмаси бугун ўз ишини якунлайди. Экспомарказ павильонларида 5-апрелдан буён давом этаётган Халқаро савдо кўргазмада 100 дан ортиқ Республикамиз ва Халқаро миқёсдаги корхоналар ўзларининг товар ва хизматлари таклифи билан иштирок этмоқда. Бугун “Гидромелиорация” факултети “Сув хўжалигида инновацион технологиялар ва улардан фойдаланиш” таълим йўналиши 307-гуруҳ фаол талабалари гуруҳ мураббийи Санобар Дўстназарова бошчилигида ушбу кўргазмага ташриф буюришди.

Халқаро савдо кўргазмани айланиш давомида ишлаб чиқарилаётган замонавий қишлоқ хўжалиги техникалари ва енгил автомобиллар, маҳаллий корхоналаримиз томонидан ишлаб чиқарилаётган маҳсулотлар ҳамда полимер материаллар талабаларни ўзига кўпроқ жалб этди. Талабаларнинг асосий диққат марказида эса “Шўртангаз” кимё корхонаси томонидан ишлаб чиқарилаётган томчилатиб суғориш тизими элементлари бўлди. Корхона ходимлари томонидан таклиф этилаётган томчилатиб суғориш шланглари, тарқатувчи қувурлар ва уловчи махсус қисмларнинг бошқа корхона маҳсулотларидан фарқи ҳамда афзалликлари хусусида маълумотлар берилди.

Келгусида “Сув хўжалигида инноватсион технологиялар ва улардан фойдаланиш” таълим йўналиши 307-гуруҳ талабаларининг ушбу ишлаб чиқариш корхонасига ташрифини ташкил этишга ва илмий-амалий ҳамкорлик фаолиятини йўлга қўйишга келишиб олинди. Ташкил этилган Халқаро савдо кўргазмаси барча қатнашчилар ва томошабинларга мамнун бўлмоқда.

 

ГМ факультети 307-гуруҳ талабаси Азизбек Ҳасанов ахбороти
ТИҚХММИ матбуот хизмати