Суғориладиган ерларда гидрогеологик-мелиоратив  жараёнларнинг ўзига хослиги

Гидрогеологик жараён, табиатда сувнинг айланма ҳаракатининг бир қисми бўлиб, ер ости сувларининг шу занжир ичида, озуқа олишидан, оқим сифатидаги транзит ҳаракатидан, сарфланишидан, қайта пасайиши ва ёйилиб кетишидан ташкил топади ҳамда бу жараён ер ости сувларини тоғ жинслари, атмосфера, гидросфера, тупроқ қатлами ва биосфера билан бўлган ўзаро таъсирда содир бўладиган миқдорий ва сифат ўзгаришларини ўз ичига олади.

Шу мавзу бўйича бугун 08 август 2018 йил 2 жуфтликда, институтимизнинг Г ўқув биноси 109 аудиториясида Гидрология ва гидрогеология кафедраси доценти Юсупов Гияз Усманович “Суғориладиган ерларда ривожланадиган гидрогеологик-мелиоратив жараёнларнинг ўзига хослиги” мавзусида 1 босқич талабаларига “Очиқ маъруза” ўқиди.

Маърузада Гидромелиорация факультети декан муовинлари, Гидрология ва гидрогеология кафедраси профессор-ўқитувчилари ҳамда Ўқув-услубий бошқарма методистлари иштирок этишди.

Тажрибали устоз, талабалар ва мутахассисларни қизиқтирган барча саволларга жавоб берди. Дарс сўнгида эса мавзу бўйича тарқатма материаллар асосида талабаларнинг тушиниш даражалари аниқланди ҳамда уларнинг ҳар бирига индивидуал топшириқлар берилди.

Ўқув-услубий бошқарма услубчиси Мафтуна Тошева ахбороти