Маърифат ва маънавият маскани
Хабарингиз бор, "Адиблар хиёбони" бунёд этилгани халқимиз учун, айниқса, ёшлар учун жуда катта совға десак, адашмаган бўламиз. Бунинг исботини айни шу муқаддас қадамжода бўлиб ўтаётган тадбирлар, катта лойиҳалар ва форумлар мисолида кўриб турибсиз. Бундан ташқари талаба-ёшлар орасида Адиблар ҳаётини кенг тарғиб қилиш мақсадида олий таълим муассасаларига шоир ва ёзувчилар ижоди ва фаолиятини ўрганиш вазифаси юклатилган.
Тошкент ирригация ва қишлоқ жўжалигини механизациялаш муҳандислари институтида ҳам бугунги кунда ўзбек халқи улуғлаган шоир Абдулла Орипов хотираси ва ижодига бағишланган кўплаб амалий ишлар қилинмоқда. Шу ўринда март ойида институтимизда шоиримиз Абдулла Орипов ҳаёти ва хотирасига бағишланган катта байрам тадбири ўтказилиши белгиланган. Институт Ёшлар билан ишлаш бўйича проректори раҳбарлигида шоир Абдулла Орипов байрам тадбирини ўтказиш бўйича ишчи гуруҳ йиғилиши ўтказилди. Йиғилишда ёшлар билан ишлаш бўйича соҳа вакиллари, жамоат ташкилотлари раҳбарлари, факультетлар мутасадди ходимлари иштирок этишди.
Таклифлар ва фикрлар тингланди. Шунингдек, шоир ҳаётига бағишлаб, иншолар ва расмлар танлови, шеърлар ва видеороликлар танлови ҳамда спорт мусобақалари ўтказилиши белгилаб олинди. Танлов ва тадбирларга старт берилди. Институт жамоаси, профессор-ўқитувчилар ҳамда талаба-ёшларни эълон қилинадиган танлов ва лойиҳаларда фаол иштирок этишга чақирамиз. Зеро, Ғолиблар институт ректори ва институт Касаба уюшмаси қўмитасининг эсдалик совғалари билан тақдирланади. Абдулла Орипов шеърларидан ҳам ёд олинг, чунки #tiiamechellenj ҳам ўтказилади. Бунда институт раҳбарияти ҳам иштирок этиши кутилмоқда.
ТИҚХММИ матбуот хизмати