“Санамлар сарвари” кўрик - танловида

Қумқўрғон агросаноат техникумида жорий йилнинг 5-март куни 8-март Халқаро хотин-қизлар куни муносабати билан “Санамлар сарвари” кўрик танлови бўлиб ўтди. Бутун дунёда 8 март – Халқаро хотин-қизлар куни сифатида нишонланиши замирида олам - олам маъно мужассам.

Аёл бир қўли билан бешикни, иккинчи қўли билан эса дунёни тебратишга қодир бўлган муҳтарама зот ҳисобланади. Шу боис, истиқлол йилларида юртимизда хотин-қизларимизга чексиз ҳурмат ва эҳтиром кўрсатилиб, уларнинг жамиятимиз ҳаётида тутган ўринлари йилдан-йилга фаоллашиб бормоқда. 8 март – Халқаро хотин-қизлар байрами муносабати билан Қумқўрғон агросаноат техникумида техникум директорининг байрам табриги   талаба-қизларига ҳамда аёл ўқитувчиларга ўқиб эшиттирилди. 

ЎТИБДЎ ҳамда  Ёшлар ишлари агентлиги Сурхондарё вилоят бошқармаси бошлиғи Ш. Олимов техникум жамоаси аёлларини байрамлари билан қутлар экан, уларга соғлик-саломатлик тилаб ва ўз меҳнати ва фидойилиги билан бошқаларга ўрнак бўлаётган бир гуруҳ хотин-қизларга эсдалик совғаларини топширди.

 ТИҚХММИ матбуот хизмати