Ис газидан заҳарланмаслик учун нима қилиш керак
Жорий йилнинг 5 март куни "Ер ресурсларини бошқариш" факультетининг 1 залида факультет декани Ш.Нарбаев ҳамда Ёшлар билан ишлаш бўйича декан муовини Ҳ.Эшова ташаббуси билан ижарада ва яқин қариндошини уйида истиқомaт қилаётган талаба-ёшлар билан давра суҳбати бўлиб ўтди. Унда “Ҳаёт фаолияти хафсизлиги” кафедраси ўқитувчиси Мирхаликова Зулфия Қучқаровна ўз маърузаси билан иштирок этди. Қиш мавсуми яқинлашгани сари юртимизнинг турли ҳудудларида ис газидан заҳарланиш, ҳаттоки ўлим ҳолатлари кўпаяди. Ис гази нима, ундан қандай сақланиш мумкин, қиш арафасида хонадонларда қандай эҳтиёт чоралари кўрилиши кераклиги бўйича мутахассис талабаларга керакли маълумотлар бериб ўтди. Жумладан, газ плитасидан бинони иситиш ва унинг устида кийимларни қуритиш, шунингдек, плитани назоратсиз ёқилган ҳолатда қолишига йўл қўймаслик таъкидланди.
Бундан ташқари, газ сизиб чиқаётганини очиқ олов, масалан гугурт чақиб текшириб кўриш мумкин эмаслиги тўғрисида ҳам атрофлича гапириб ўтди. Тадбир давомида ўқувчи ёшларга Ис гази билан заҳарланишнинг олдини олиш чора-тадбирлари акс эттирилган видеоролик намойиш этилиб, уларни қизиқтирган саволларга мутахассис томонидан жавоб берилди. Шунингдек, тадбирда сўзга чиққанлар талабаларга энг аввало, уй эгаси билан ижара шартнома қилиш лозимлиги тўғрисида керакли, ижарада яшаш тартиб қоидалари тўғрисида, ижарада яшаш манзили бўйича маҳалла ҳамда участка нозири билан доимий алоқада бўлишлари лозимлиги тўғрисида ҳам батафсил маълумотлар беришди. Тадбир сўнггида талабалар ўзларини қизиқтирган саволларига мутахассислар орқали жавоб олишди.
ЕРБ факультети Ёшлар билан ишлаш бўйича декан муовини Ҳуррият Эшова ахбороти
ТИҚХММИ матбуот хизмати