Назаркарда саркардага бағишланди

Дунёда назаркарда саркардалар бармоқ билан саноқли. Булар орасида соҳибқирон Амир Темур номи алоҳида жаранглайди. Унинг муваффақиятининг гарови марказлашган давлатни барпо этиш, машварат ва кенгаш орқали иш тутиш, тадбирли жангчиларни ёнига йиғишдир. Халқнинг фаровонлиги, юртнинг  осойишталиги асосан шунга боғлиқ.

Бугун институтимизда ўтказилган буюк саркарда Амир Темурнинг  685 йиллигига бағишланган маърифий тадбир бўлиб ўтди. Унда темуршунос олима, тарих фанлар доктори Шоҳистахон Ўлжаева Темур ва темурийлар дарининг ўзига хослиги ҳақида маъруза қилдилар. Тадбирни модератор сифатида Зуҳриддин Ҳайдаров  бошқарилиб борди. Тадбир иштирокчиларда катта таассурот қолдирди.

ГИМ факультети “Гуманитар фанлар” кафедраси ўқитувчиси Баҳриддин Муқимов ахбороти

ТИҚХММИ матбуот хизмати