Мазмундор мулоқот

2019 йил 6 сентябрь куни “Гидромелиорация” факультети 1-курс талабалар билан институтимиз профессори Хамидов Мухаммадхон Хамидович билан учрашув ўтказди.        

Учрашувда “И ва М”  кафедраси мудири И. Бегматов ҳамда гуруҳ мураббийлари қатнашишди. Профессор Хамидов Мухаммадхон Хамидович ёшларни факультет талабаси бўлганлиги муносабати билан табриклаб уларнинг билим олишлари учун институтимизда барча шарт-шароитлар яратилганлигини таъкидлади.

Учрашувда талабаларга “Сув хўжалиги ва мелиорация” соҳасида  маъруза қилди. Маъруза давомида талабаларга Республикамиздаги мавжуд сув захиралари ҳамда суғориладиган экин майдонлар ва уларнинг мелиоратив ҳолати ҳақида маълумотлар берди.

Талбалар ўзларини қизиқтирган саволлари билан иштирок этишиб, ижодий учрашув қизиқарли ва мазмунли тарзда бўлиб ўтди.

ГМ факультети декан ўринбосари С. Мансуров ахбороти

Институт матбуот хизмати раҳбари Раҳимбой Жуманиёзов