Тенгдошлар ютуғига ҳавас

 

Айни кунларда ўқув жараёнимизга янги кириб келган талабаларимизни таништирув-ўқув жараёнлари давом этмоқда. Ҳар бир олий таълимга қадам қўйган ёшлар илм йўлининг қанчалик шарафли, шу баробарда машаққатли эканлигини тушуниши ва ҳис қилиши зарур.

Берилаётган имкониятлар айни шу ёшлар учун яратилганлигининг исботи ва намунаси бўла оладиган, шу марраларни забт этган, кўзга кўринган талаба ва магистрантларимиз билан ҳам учрашувлар бўлиб ўтмоқда.

Жумладан, шу йилнинг 6 сентябр куни 1-курс мактаби доирасида ГИМ факултети ГИМ йўналиши 1-курс магистранти, Беруний номидаги давлат стипендияси стипендианти Рустам Вафоев Сув хўжалиги ва мелиорация ишларини механизациялаш  йўналиши талабалари билан учрашди. Учрашувда талабалар Республикамизда жорий этилган Президент стипендияси, Беруний ва Навоий номидаги давлат стипендиялари, Ёшлар иттифоқи ва илмий кенгаш стипендиялари тўғрисида тўлиқ маълумотга эга бўлдилар. Ҳамда магистрантимиз ўзининг илмий ишлари ва магистрлик диссертасияда олиб бораётган тадқиқотлари билан ўртоқлашди. Учрашув сўнги савол-жавобларга бой бўлди. Албатта, бундай учрашувлар ёшлар келажаги учун ўз самарасини беради деб ишонамиз.

“Гидромелиоратив ишларни механизациялаш” кафедраси стажёр –ўқитувчи Сарвиноз Холова ахбороти
Институт матбуот котиби Рахимбой Жуманиёзов