Буюк тарихдан қувватланиб - буюк келажак сари!
Ёш авлодни тарихимизга, буюк шахсларга, аждодларимиз меросига юксак ҳурмат ва эътибор руҳида тарбиялашда музейларга ташриф буюриш ва улар билан таништириш муҳим аҳамият касб этади.
“Гидравлика ва гидроинформатика” кафедраси ассистентлари Т.У.Апакхужаева ва Д.Ш.Аллаёровлар «Гидромелиорация» факультетининг “Сув хўжалигида инновацион технологиялар ва улардан фойдаланиш” таълим йўналиши 107-гуруҳи ва “Сув хўжалиги ва мелиорация” таълим йўналиши 101-гуруҳи талабалари билан 2019 йил 6 сентябрь куни “Темурийлар тарихи” давлат музейига ташриф буюрдилар.
Амир Темур ва Темурийлар даврида илм-фан, маориф ва маданиятнинг юксак даражадаги тараққиётини ҳаққоний акс эттириш ва кенг тарғиб қилиш, чуқур инсонпарварлик руҳи билан суғорилган тарихий ютуқларимиз ва анъаналаримиз асосида ёш авлодни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш асосий мақсадлардандир.
Тошкент шаҳрида барпо этилган Темурийлар музейи билан танишиш давомида ҳар бир талаба ўзида ватанга ва унинг тарихига муҳаббат, миллий ғурур, фахрланиш туйғуларини ҳис қилгани аниқ. Улар ҳар бир экспонат олдида чуқур қизиқиш билан узоқ томоша қилишлари ва улар ҳақида билиш мақсадида бераётган ҳар бир саволларидан ҳам шуни англаш мумкин. Музейга қилинган ташрифдан олинган таассуротлар талабалар қалбидан чуқур жой олди.
Институт матбуот хизмати раҳбари Раҳимбой Жуманиёзов