Санъаткорлик сафоси ва табиблик шифоси билан

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев томонидан илгари сурилган 5 та муҳим ташаббус мазмуни ва уни амалиётга жорий этиш афзалликлари ҳақида тушунчаларни ривожлантириш, шунингдек, Биринчи ташаббус ёшларнинг мусиқа, рассомлик, адабиёт, театр ва санъатнинг бошқа турларига қизиқишларини ошириш мақсадида жойларда талаба-ёшлар ўртасида қатор тадбирлар ўтказилмоқда. 

Ана шундай тадбирлардан бири институтимизнинг яқинда топширилган янги ўқув биносида бўлиб ўтди. Таниқли қизиқчи, табиб, актёр ва қўшиқчи Шерқўзи Ғозиевнинг номини эшитган кекса ҳамда ўрта авлод вакилларининг лабида табассум жилва қилса ажаб эмас. У ўз вақтида ичакузди ҳангомалари, юморга бой қўшиқлари билан юртдошларимиз юрагидан жой олган. Ёшлар билан ишлаш бўйича декан муовини Ҳ. Эшова ҳамда “Гуманитар фанлар” кафедраси ўқитувчиси Б. Муқимов ташаббуси билан жорий йилнинг 6 сентябрь куни “Ер ресурсларини бошқариш” факультетида талабалик бахтига эришган 1 курс талабалари ушбу ижодкор билан яқиндан учрашиш бахтига муяссар бўлишди. Тадбирни институтнинг матбуот хизмати раҳбари Р.Жуманиёзов кириш сўзи билан очиб берди. 

Таниқли ижодкор Ш. Ғозиев ўз нутқида талабаларга серқирра инсон бўлганлиги, санъат соҳасига қандай кириб келганлиги, миниатюра санъати ва кейинги йилларда эл севган санъаткор табобатга қизиқиб қолганлиги тўғрисида талабаларга маълумот бериб ўтди. Суҳбат давомида талабаларни келгусида яхши мутахассис бўлиб, Республикамизга хизмат қилиши учун яхши ўқиб, пухта билим олишлари ҳақида гапириб ўтди. 

Шунингдек, улар яхши билим олишлари билан бирга ҳар томонлама етук бўлиши, яъни маданиятли ва маърифатли кишилар  бўлиш учун тинмасдан  меҳнат қилиш зарурлиги ҳақида гапиришди. Тадбир сўнгида ижодкорга қимматли вақтларини аямасдан келганлиги учун институтимиз ректоримиз томонидан имзоланган ташаккурнома топширилди.  

          ЕРБ факультети Ёшлар билан ишлаш бўйича декан муовини Ҳуррият Эшова ва

“Гуманитар фанлар” фанлар кафедраси  ўқитувчиси Баҳриддин Муқимовлар ахбороти 

Институт Матбуот хизмати раҳбари Раҳимбой Жуманиёзов