Китоб ҳақида давра суҳбати
Китоб – инсоннинг яқин дўсти, суҳбатдоши, сирдоши. У кишининг дунёқараши, сўз бойлигини оширади. Америкалик олим, ёзувчи Нил Гейман олиб борган тадқиқот натижаси шуни кўрсатдики, китоб мутолаа қилмайдиган болалар келажакда безори бўлиб улғайиши эҳтимоли юқори экан. Шу билан бирга, китоб ўқиш одамларни эмпатияга – фақат ўз хоҳиш-истаклари ва манфаатларини ўйлашдан воз кечиб, умумий мақсад йўлида бирлашишга ундайди.
Худди шу мақсадда 8 - октябр куни 2 - талабалар турар жойида тарбиячи педагог, психолог Дилором Сағдуллаева, ГТҚ факултети катта ўқитувчиси Муслимов.Т.Д ва ТЖИЧАБ кафердраси ассистенти А.Нигматов бошчилигида "Китобни сев, уни ардоқла" мавзусида давра суҳбати ўтказилди.
Талабар ТТЖда қандай бадий адабиётлар ўқишётгани ҳақида савол - жавоблар бўлиб ўтди. Бадиий адабиётларни ўқиб туриш тавсия этилди. Китоб кўп ўқиш танловига старт берилди. Китобхонлик танловида фаол иштирок этган талаба тақдирланиб бориши хақида таъкидлаб ўтилди. Тадбирда ҚСХEТ, ГТС талабалари фаол қатнашишди.
ҚСХEТ талабаси Отабеков.М.А ахбороти
Институт матбуот хизмати раҳбари Раҳимбой Жуманиёзов