“Экология куни” тозалик тадбири
Саранжом-саришталик, озодалаикни халқимиз азалдан қадрлаб келади. Унинг маънавияти ва қалбу қиёфатига кўчган қадриятларимиздан бири уй-кўча ва кўнгил ободлигидир.
6 октябрь куни “Ер ресурсларини бошқариш” факультет декани ва декан ўринбосарлари, профессор ўқитувчилар ҳамда талабалари “Экология куни” тозалик ва озодалик куни муносабати билан факультетга қарашли ер участкалари ва ҳудудларини тозалаб, ободонлаштириш ишларига ўз ҳиссаларини қўшишди.
ЕРБ факультети Ёшлар билан ишлаш бўйича декан муовини Ҳуррият Эшова ахбороти
Институт матбуот котиби Раҳимбой Жуманиёзов