Таъсирчан ва моҳиятли тадбир
2018-йил 5-октябрда 1-курс талаба кизлари билан одоб-ахлоқ ва кийиниш маданияти буйича мубоҳасали тадбир ташкил этилди. Ушбу йиғилишда Ҳамид Олимжон маҳалла Фуқаролар йиғинининг мутахассиси М.Шермухамедова, “Лашкарбеги” МФЙ мутахассиси З.Расули ва ҚХМ, ГТК, СХБва ТЭ, ГМ, ГИМ факультетлари хотин-қизлари кенгашларининг раислари қатнашдилар.
Тадбирда “Лашкарбеги” МФЙ мутахассиси З. Расули сўзга чиқиб, талаба қизларга ҳозирги куннинг энг долзарб масалаларидан бири бўлган одоб-ахлоқ ва кийиниш маданияти бўйича гапириб ўтди.
Ундан ташқари факультет хотин-қизлар кенгашларининг раислари ҳам сўзга чиқиб, талаба қизларга яхши маслаҳатлар беришдилар. Шундан сўнг талабалар ўзларининг қизиқтирган саволларига жавоблар олишди айни пайтда ўз таклифларини ҳам беришди.
Институт хотин-кизлар кенгаши раиси З. Ҳафизова маълумоти
Институт матбуот котиби Раҳимбой Жуманиёзов