Китоб - қалб гавҳари    

Тошкент ирригация ва қишлок хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти Қарши филиалида 2019 йил 8 ноябр куни Ёшлар маънавиятини юксалтириш, улар ўртасида китобхонликни кенг тарғиб қилиш бўйича тизимли ишларни ташкил этиш мақсадида “Китоб – қалб гавҳари” мавзусида С.Насафий номидаги вилоят ахборот-кутубхона маркази ходимлари билан ҳамкорликда маънавий-маърифий тадбир ўтказилди.

Тадбир талабалар билан очиқ мулоқот шаклида ташкил этилди. Тадбирни илмий ишлар ва инновациялар бўйича директор ўринбосари Ҳ.А.Равшанов олиб борди. Тадбирга С.Насафий номидаги вилоят ахборот-кутубхона маркази умумий хизмат кўрсатиш бўлими мудири М.Порсиева, услубиёт бўлими мудири Ш.Исаева, библиография бўлими мудири Р.Ражабовалар ташриф буюришди. Шунингдек ТИҚХММИ Қарши филиалидан “Ёшлар билан ишлаш, маънавият ва маърифат” бўлими бошлиғи Б.Рўзиқулов, АРМ раҳбари Ф.Абдиназарова, “Таълим сифатини назорат қилиш” бўлими бошлиғи О.Примов 17 нафар академик гуруҳ мураббийлари ҳамда 258 нафар талаба-ёшлар иштирок этишди.

Тадбирда талабалар Ўзбек ва жаҳон адабиёти асарларидан тузилган савол-жавоб  викторинасида иштирок этиб ўз билимларини намойиш этдилар. Викторинада фаол иштирок этган талабаларга эсдалик сифатида китоблар совға қилинди. Талабалар томонидан берилган саволларга тадбир қатнашчилари томонидан аниқ, қисқа ва тушунарли тарзда тўлақонли жавоб берилди. Тадбир қизиқарли ва мунозараларга бой тарзда кўтаринки кайфиятда ўтди.

Институт матбуот хизмати раҳбари Раҳимбой Жуманиёзов