Соғлик гарови
Жорий йилнинг 6 ноябрь куни институт спорт залида 1-курс талаба-ёшларини янада олийгоҳга қизиқтириш ва уларнинг спорт соҳасидаги ўз қобилиятларини намоён қилишга қаратилган волейбол мусобақаси ўтказилди. Мусобақада 6 та гуруҳдан 6 та жамоа иштирок этди. Якуний ўйинга 101-гуруҳ ва 108-гуруҳ жамоалари етиб келишди. Унга кўра,101-гуруҳ жамоаси ғолиб бўлди. Энг асосийси, факультет ва институт жамоасига янги 5 нафар талаба-ёшлар саралаб олинди. Мусобақани ташкиллаштиришда факультет жамоаси ва жисмоний маданият ва спорт кафедрасига ўз миннатдорчилигимизни билдирамиз.
“Қишлоқ хўжалигини механизациялаш” факультети ёшлар билан ишлаш бўйича декан ўринбосари Ҳ. Бойматов ахбороти
Институт матбуот хизмати бошлиғи Р. Жуманиёзов