Илм-фан ютуқлари тараққиёт омили

Мамлакатимизда баркамол авлодни шакллантириш, ёшларни маънавий-ахлоқий ва жисмонан соғлом этиб тарбиялашга қаратилган чора-тадбирлар изчил амалга оширилмоқда. Жумладан, институтимизда ҳам бу борада самарали ишлар олиб борилмоқда.

Бугунги кунда музейлар ёш авлодни тарихимиз, моддий ва маданий меросимизнинг нақадар чуқур илдизга эгалигини сингдирган ҳолда, уларни Ватанга муҳаббат ва садоқат туйғулари билан тарбиялашга хизмат қилмоқда.

Ирригация ва мелиорация кафедраси доценти Адҳам Маматалиев раҳбалигида Гидромелиорация факультети “Сув хўжалиги ва мелиорация” йўналиши 3-курс 302-гуруҳ талабалари Тошкент политехника музейига ташриф буюришди.

Бу музей транспорт ривожланиши тарихи, фан ва техника ютуқлари ва  буюк олимларнинг ихтироларига бағишланган бўлиб, буларнинг барчаси ташриф буюрувчиларда катта таассурот қолдирдиши табиий. Бу ташриф орқали талабаларимиз жаҳон ва Ўзбекистон автомобилсозлик тарихи ва ютуқлари билан танишиш имкониятига эга бўлдилар. Бу эса талабаларимизда ғурур ва ифтиҳор туйғуларини жўш урдирган бўлса ажабмас.

Доцент Адҳам Маматалиев ахбороти

Институт матбуот хизмати раҳбари Раҳимбой Жуманиёзов