“Scopus Award–2019” да кафедра профессори тақдирланди
2018 - йил 23 - мартдаги Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳамда Элсевиер компанияси ўртасида имзоланган республика ОТМларини дунёнинг етакчи университетлари рейтингига киритиш бўйича “Ilm-fan – 2020” милллий ривожланиш дастури доирасида 6 декабрь куни “Зарафшон” контсерт залида йил давомида самарали фаолият кўрсатган Ўзбекистонлик етакчи олимларни тақдирлаш “Scopus Award–2019” маросими бўлиб ўтди. Ушбу тадбирда Бош вазир ўринбосари Азиз Абдуҳакимов, вазирлик ва ташкилотлар раҳбарлари, QS, Times Higher Education каби дунёнинг етакчи рейтинг агентликлари вакиллари, Elsevier компанияси мутахассислари, хорижлик экспертлар, олий таълим муассасалари ректорлари, проректорлари ва докторантлар қаторида ЭТ ва ҚТЕМ кафедраси профессори Обид Турсунов ҳам иштирок этди.
Қувонарли жиҳати, турли номинатсиялар бўйича ғолибликни қўлга киритган республикамизнинг 37 нафар олим ва тадқиқотчилари қаторида кафедра профессори Обид Турсунов ҳам “Best Scopus Journey” номинатция бўйича тақдирланди. Ушбу ютуқ институтда, шу жумладан кафедрада фаолият юритаётган ёш изланувчилар ҳамда келажакда илмий фаолият билан шуғулланишни мақсад қилган талабалар учун мотиватсия бўлиб хизмат қилишига ишонамиз.
“Електр таъминоти ва қайта тикланувчан энергия манбалари “ кафедраси 2 курс магистранти Нурислом Абдуғанийев ахбороти
Институт матбуот хизмати Р. Жуманиёзов