Бахт муҳри

Конституция давлатни давлат, миллатни миллат сифатида дунёга танитадиган ҳуқуқий ҳужжатдир. Яратилаётган бошқа қонунлар конституциявий меъёрларга асосланади, меъёрий ҳужжатлар ҳам шу асосда ишлаб чиқилади. Бош қомусимизда жамият ва давлат, давлат ҳокимияти ва бошқарув органлари тузилиши ҳамда фаолиятининг асосий принциплари, уларнинг ваколатлари, фуқароларнинг асосий ҳуқуқ ва бурчлари, жамият ва шахс ўртасидаги муносабатлар белгилаб берилганлиги билан ҳам янада аҳамиятлидир. 

"Ер ресурсларини бошқариш" факультетининг ёшлар иттифоқининг фаол иқтидорли "GEOSTARS" каналининг жамоаси институтимиз миқёсида профессор-ўқитувчилар ҳамда талаба-ёшлар ўртасида Конституция ва олийгоҳимиз фаолиятига доир сўровнома ўтказишди. Ушбу сўровнома бош қомусимиз Конституция, институтимиз ва партиямизга тегишли эди. Устозларимиз ҳамда зукко талабаларимиз берилган саволларга қай даражада жавоб олишганини лавҳа орқали кўрамиз.\

ЕРБ факультети Ёшлар билан ишлаш бўйича декан муовини Ҳуррият Эшова ва  институт хотин қизлар қмитаси раиси З.Хафизова  ахбороти 
Институт матбуот хизмати раҳбари Раҳимбой Жуманиёзов