Италия Турин Политехника университети профессори билан амалий машғулот
2019 йил 6 декабрда “Гидромелиоратив ишларни механизациялаш” факультети “Гидромелиоратив ишларни механизациялаш” кафедраси “Сув хўжалиги мелиоратив ишларни механизациялаш” таълим йўналиши 4-босқич талабалари билан Турин Политехника университети талабалари ҳамда Италия Турин Политехника университети профессори Maurizio Rosso бошчилигида институтимиздаги “Гидротехника қурилиши”, “Гидромелиоратив ишларни механизациялаш” ўқув лаборатораторияларида амалий машғулот олиб борди.
Машғулот давомида ҳам назарий ҳам амалий маълумотларни берди. Насос ишчи жиҳозларини қайта тиклаш технологиясини замонавий усуллари ва мавжуд усуллар билан таққослаш орқали талабалар билан фикр- мулоҳазалар алмашишди. "Г" бинонинг 4-ўқув залида насос станциялари, сув иншоотлари тўғрисида семинар олиб борди. Семинар давомида Сув хўжалиги механизациялашда уларнинг амалий аҳамиятини очиб берди. Семинар савол – жавобга бой ҳолда ўтди.
“Гидромелиоратив ишларни механизациялаш” кафедраси стажёр-ўқитувчиси С.Холова маълумоти
Институт матбуот хизмати раҳбари Раҳимбой Жуманиёзов