Очиқ дарсда инновацион ёндашув “Дифференциал тенгламалар асосида жараёнларни математик моделлаштириш”

“Олий  математика” кафедраси мудири проф.Б.А.Худаяров ЕРБ факультети ГКК таълим йўналиши талабаларига “Олий математика” фанининг дифференциал тенгламалар қисми бўйича очиқ маъруза ўқиди. Маъруза жараёнини инновацион ёндашув асосида олиб борилди. Маърузада табиатда рўй бераётган   жараёнлар ва муҳандислик масалаларини дифференциал тенгламалар билан ечиш усуллари кўрсатилди. Жумладан, кучли ёмғир натижасида сел келиши оқибатида тоғ дарё сувларининг, ёки сув омборларидаги мавжуд сув сув ҳажмининг қисқа муддатда бир неча марта ортиши, шунингдек, қувурлардаги бир ёки икки фазали суюқликларнинг таъсирида ер ости ва ер усти қувурлари тебраниши жараёнларининг математик модели қурилди. Жараёнларни математик моделаштириш дифференциал тенгламалар асосида амалга оширилди. “Delphi” компьютер дастури асосида қаралаётган масалаларнинг ечими график ҳолда кўрсатилди. Очиқ дарс жараёнида мавзуни амалий масалалар ёрдамида тушунтирилиши ва кафедра профессор-ўқитувчилари томонидан яратилган ҳамда ЎзР Интеллектуал мулк агентлиги томонидан рўйхатдан ўтказилган компьютер дастурларида ёрдамида график (сонли) ечимларининг кўрсатилиши талабаларнинг мавзуни тўлиқ ўзлаштиришига асос бўлди. Кафедранинг навбатдан ташқари йиғилишида Б.А.Худаяров томонидан ўтказилган очиқ маъруза жараёнида қўлланилган ўқитишнинг фаол усуллари ва  улар томонидан яратилган компьютер дастурларидан барча таълим йўналишларида маъруза ҳамда амалий машғулотлар жараёнига тадбиқ этишга қарор қилинди.

“Олий математика”  кафедраси ассистенти Ф.Ж.Тураев ахбороти