Ифторликларни оила даврасида ўтказиш

2019 йил 31 майда институтда ( ҚСХЭТ, ЕРБ , ГТҚ  факультетларининг талабалари) "репродуктив саломатлик" ва рўзаи рамазон ойида ифторликларни оила даврасида ўтказиш мавзусида умумий йиғилиш бўлиб ўтди. Ушбу йиғилишда Тошкент шаҳар Репродуктив саломатлик марказининг директор ўринбосари З.Юлдашева қатнашиб, талаба қизларга репродуктив саломатлик тўғрисида маълумот бериб ўтди. Ундан ташқари ифторликларни оила даврасида ўтказиш ва гигиенага тўғри риоя қилиш ҳақида ҳам гапириб ўтди. Шундан сўнг талаба қизлар ўзларининг қизиқтирган саволларига ҳаётий мисоллар тарзида жавоблар олишди.

Институт хотин-қизлар қўмитаси раиси З.Хафизова  ахбороти

Институт матбуот котиби Раҳимбой Жуманиёзов