ЁШЛАР - МАНФААТЛАРИМИЗ ҲИМОЯЧИСИ
Якшанба, 30-июнь куни Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти ҳарбий тайёргарлик ўқув бўлинмасида ўқув йиғини ўтаётган талабалар иштирокида Ёшлар Иттифоқи бошланғич ташкилоти ташкил этилганлигининг 2 йиллиги ва "Ёшлар куни" муносабати билан маънавий тадбир юқори кайфиятда ўтказилди. Барча йиғин иштирокчилари эрталабки тарқатувдан сўнг, олдиндан режа асосида пухта тайёргарлик кўрилган тадбирларни ўтказиш жойларига масъул шахслар раҳбарлигида кузатиб борилди.
Барча тадбирлар Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан ёшлар маънавиятини юксалтириш ва уларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш бўйича таклиф этилган 5 та муҳим ташаббус асосида ташкил этилди. Оммавий спорт тадбирлари Ўзбекистон Республикаси Миллий Гвардияси «Динамо» спорт комбинатида ташкил этилиб, талабалар таркибидан шакллантирилган жамоалар, ҳамда якка тартибдаги спортчи ёшлар ўзаро куч синашди.
Шунингдек, Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти ахборот ресурс марказида талабалар таркибидан шакллантирилган 4 та жамоа ўртасида "IQ- SHOU" интелектуал ўйин ташкил этилди. Ушбу ўйин институт матбуот котиби томонидан жуда қизиқарли тарзда ва юқори савияда олиб борилди. Дастлаб қуръа ташлаш асосида жамоаларнинг беллашув тартиби аниқлаб олинди. Унга асосан, жамоалар баҳси бошланди. Жавоб бериш муддати ва фурсатини кўрсатувчи Қумсоат олдида турган ҚСХЭТ факультети 207 - гуруҳ талабаси Ўзганбоева Муҳаббат гуруҳ аъзоларининг интеллектуал салоҳиятини қизиқиш билан кузатиб турди. Финалда курсант Абдураззақов Дилшод сардорлик қилган «Арслон» жамоаси, ҳамда курсант Аллабердиев Ихтиёр сардорлик қилган «Лочин» жамоалари куч синашиб, 30 баллни қўлга киритган «Арслон» жамоаси ғолибликни қўлга киритди. Мусобақаларнинг финал босқичида ғолиб бўлган спортчи ёшлар, интеллектуал ўйин ғолиблари ҳарбий кафедра бошлиғи подполковник Р. Минлишев томонидан муносиб тақдирландилар.
Ҳарбий кафедра катта ўқитувчиси, Қуролли Кучлар хизматчиси Хайдар Эргашев ва "Гуманитар фанлар" кафедрасининг ўқитувчиси Баҳриддин Муқимовлар ахбороти
Институт матбуот котиби Раҳимбой Жуманиёзов