Тажриба майдонида

30 июнь куни ИТИ ва ПКТБ бошлиғи Ш. Имомов, ИИИТБ бошлиғи М.Саримсақов ва бўлим ходими О. Абдисаматовлар Институтнинг Ўқув илмий маркази ДУК тажриба майдонларини ўргандилар. Тажриба майдонларида етиштирилаётган 6 гектар ғўза ниҳоллари ўрганиб чиқилди. “Қишлоқ хўжалиги экинларини етиштиришда сув тежамкор суғориш технологияларини қўллаш бўйича тавсиялар ишлаб чиқиш” (И ва М каф.), “Тажриба участкаси ер майдонларини ҳаракатчан калий, фосфор ва гумус билан таъминлаш бўйича агрокимёвий харитограммаси” ни ишлаб чиқиш (Т ва Д каф.), “Тажриба даласида етиштириладиган ғўза навлари уруғлик чигитига “Озон” гази билан ишлов беришнинг пахта ҳосилдорлиги ва тола сифатига таъсири” (Э ва СРБ каф.) мавзусида амалга оширилаётган илмий-тадқиқот ишларининг пахта далалари аппробация қилинди. Далаларда ғўзанинг ҳолати яхши, ўртача 5-6 донадан ҳосил элементи мавжуд, бироқ бегона ўтлардан тўлиқ тозаланмаган, айрим қисмларида ғўза нимжон, қўшимча минерал ўғит киритиш ва суғориш ишларини амалга ошириш зарур, шунингдек, ғўза ниҳолларида зарарли ҳашоратлар мавжуд, биологик маҳсулотларни киритиш ишларини тезлатиш таклифи берилди.

Илмий-инновацион ишланмаларни тижоратлаштириш бўлинма бошлиғи М.Саримсақов

Институт матбуот котиби Раҳимбой Жуманиёзов