«Гидромелиоратив ишларни механизациялаш» мутахассислигида мувaффаққиятли ҳимоялар
«Гидромелиоратив ишларни механизациялаш» мутахассислигида таҳсил олган 216-гуруҳ магистрантларининг 29 июндаги Магистрлик диссертация ҳимояси савол-жавобларга бой ва муваффаққиятли ўтди. Ҳар бир магистрант берилган мавзу доирасида атрофлича ёндошиб, илмий ва техник ечимлар беришга, замонавий технологиялардан фойдаланишга ҳаракат қилгани ҳимояни таассуротларга бой бўлишига сабаб бўлди. Хусусан, техник ечимлар доирасида макетлар ясалгани, видеороликлар тақдим этилгани мазкур йўналишнинг кадрлар тайёрлашдаги салоҳиятини очиб берди. Комиссия аъзолари томонидан берилган саволларга ўз фикр- мулоҳазаларидан, эгалланган билимларидан келиб чиқиб жавоб берган магистрантларимизнинг барчаси ўз тавсия ва ишланмаларини муваффаққиятли ҳимоя қилишди. Мутахассислик бўйича еттита магистрантимиз таҳсил олган бўлсалар барчалари аниқ бир фикрни, муаммога нисбатан ечимни илгари сурганлари, Президентимизнинг қарор ва фармонларида юклатилган вазифаларни таъминлаш мақсадида мақбул тавсияларни ишлаб чиққанлари фикримизнинг исботи бўлди. С.Холова, С.Меликузиев, И.Турдибеков, С.Орзиев, С.Суюнов, М.Ахмадқулов, Қ.Рўзиқуловлар томонидан механизация соҳасини янада такомиллаштириш мақсадида олиб борилган кичик тадқиқотлардан келиб чиқиб, берилган тавсияларни амалиётга тадбиқ этиш ўринлидир. Диссертация ҳимояси якунида академик Ш.Йўлдашев магистрантларимизга катта ишонч билдириб, ҳимоядаги камчиликлари ва устунликлари ҳақида ўз фикр -мулоҳазаларини билдирдилар ва кейинги илмий-тадқиқот ишларида улкан зафарлар тиладилар.
«Гидромелиоратив ишларни механизациялаш» мутахассислиги магистри С. Холова ахбороти
Институт матбуот котиби Раҳимбой Жуманиёзов