Очиқ дарс қиймати
Ҳар қандай очиқ дарс ўзнинг мазмун ва моҳияти билан янгиликка ва тараққиётга боғланнадиган бўлса, унинг қиймати ошиб боради. Лойиҳа ҳар бир соҳанинг тарҳини чизишдек масъулият билан бошланади. Шунинг учун лойиҳалаштириш тушунчаси айни даврда оммалашиб бораётгани сир эмас. Бу эса инновацион ғоялар ва технологиялар сари кенг йўл очади.
2018 йил 23 ноябр куни соат 08:30 да 613-хонада “Электротехнологиялар ва электр жиҳозларидан фойдаланиш” кафедраси доценти М.Ибрагимовнинг “Проектирование систем электрификации” фанидан “Проектирование электрификации насосных станций” мавзусидаги очиқ дарси бўлиб ўтди.
Маърузада насос станцияларининг роли ва Республика қишлоқ хўжалигидаги аҳамияти тўғрисида гапириб, суғориладиган ерларга сув чиқазишда Республикамизда мавжуд насос станцияларининг жойлашиши ва уларнинг мамлакат ривожланишидаги ўрни тўғрисида гапириб ўтди. Бунинг учун насос станцияларини электрлаштириш жараёнларини лойиҳалаш зарурлиги ва уни амалга ошириш кетма-кетлиги тўғрисида батафсил тушунча берди.
Институт Матбуот котиби Раҳимбой Жуманиёзов