Энергия тизимига оид муаммоли маъруза

ТИҚХММИ «Электр технологиялар ва электр жиҳозларидан фойдаланиш» кафедраси томонидан ташкил этилган В – ўқув  биноси 409 – маъруза хонасида, «Қишлоқ хўжалигини электрлаштириш ва автоматлаштириш» таълим  йўналиши  учинчи  босқич 303 - гуруҳ талабалари иштирокида «Ўзбекистон Республикаси энергия тизими структураси ва янги лойиҳалари» мавзусида маъруза ўтказилди. Мазкур тадбирда «Электр технологиялар ва электр жиҳозларидан фойдаланиш»  кафедраси ўқитувчилари иштирок этишди.

Маърузада асосан Ўзбекистон Республикаси Президенти фармонига асосан Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлигининг ташкил этилиши ва “Ўзбекэнерго” АЖ корхонаси ва “Ўзэлектртармоқ” АЖ корхонаси биргаликда вазирликнинг таркибий қисми  ҳамда электр энергиясини узатиш, тарқатиш, таъмирлаш ва эксплуатация қилиш ишлари билан шуғулланиши ва шунга ўхшаш муаммоларни бартараф этишда бу сабабларни келтирувчи ҳолатларнинг олдини олиш масалалари бўйича долзарб муаммолари ёритиб берилди.

Ўзбекистон Республикаси Энергетика тизимининг ривожланиш истиқболлари бўйича олиб борилган ҳисоб-китобларга кўра, 2030 йилга бориб республиканинг электр энергиясига бўлган талаби 117,2 млрд. кВт.соатни ёки 2018 йилга (66,1 млрд. кВт.с) нисбатан 1,7 баробарга ортади, шу жумладан, республика аҳолисининг истеъмоли 19,5 млрд.кВт.соатни (1,5 баробар), иқтисодиёт тармоқларининг истеъмоли – 70,6 млрд. кВт.соатни (1,9 баробар) ташкил этади.

2030 йилга бориб куз-қиш мавсумида электр энергияси истеъмоли тиғиз вақтларда жами электр юкламаси, 2018-2019 йил куз-қиш мавсумидаги 11 минг МВтга нисбатан, 20 минг МВтга тенг бўлади. Натижада, 2030 йилга бориб республикада электр энергиясига бўлган талаб 1,8 баробарга (+ 10 минг МВтга) ортиши ҳақида тушунча бериб ўтилди.

«Электр технологиялар ва электр жиҳозларидан фойдаланиш»  кафедраси мудири Абдураҳим Бердишев ахбороти

Институт Матбуот котиби Раҳимбой Жуманиёзов