Огоҳлик - саломатлик
2018 йил 30 ноябрда 7-ўқув залида “Гидротехника қурилиши” факультетининг 1-босқич талабалари ва “Гидромелиорация” факультетининг талаба қизлари билан биргаликда 1-декабр бутун дунё СПИДга қарши кураш куни муносабати билан умумий йиғилиш бўлиб ўтди.
Ушбу йиғилишда Тошкент шаҳар Репродуктив саломатлик марказининг малакали шифокорлари Д. Вохидова ва З. Юлдашевалар қатнашдилар. Улар ОИВ тўғрисида маълумот бериб ўтдилар. Шундан сўнг талабаларни саволларига етарлича жавоб бердилар. Д. Вохидова рус гуруҳларига рус тилида маъруза қилди бердилар.
Институт хотин-қизлар қўмитасининг раиси З. Хафизова ахбороти
Институт Матбуот котиби Раҳимбой Жуманиёзов