Халқаро институтлар билан ҳамкорлик намунаси

"Қишлоқ ва сув хўжалиги энергия таъминоти" факультетининг профессор-ўқитувчилари таклифи билан “Электротехнологиялар ва электр жиҳозларидан фойдаланиш” кафедраси ҳамкорлигида 2018 йил 30 ноябрь куни соат 11.30. да 8-маърузалар залида Қозоғистон миллий академиясининг академиги С.А.Кешуовнинг  “Математическое моделирование переходных процессов в электротехнических устройства” мавзусида очиқ семинари  бўлиб ўтди. Унда асосан Институтнинг профессор-ўқитувчилари, докторантлар, мустақил изланувчилар, магистрлар ва талабалар қатнашишди. С.А.Кешуовнинг маърузаси барча учун қизиқарли бўлиб ўтди ва барча қатнашчилар мавзуга оид бўлган саволларини беришди ва қониқарли жавобларга эга бўлишди.

          Институт матбуот котиби Раҳимбой Жуманиёзов