Маърифатли манфаат
2018-йил 30-ноябрь куни ТТЖ-3 да «Ирригация ва мелиорация» кафедраси ассистенти Мардиев Шахбоз ҳамда тарбиячи педагог Хаитова Азиза томонларидан ташкиллаштирилган «Заковат билимдонлари» интелектуал ўйинларининг дастлабки босқичи «Сув хўжалиги ва мелиорация» йўналиши 1-курс талабалари ўртасида бўлиб ўтди.
Тадбирда “Ёшлар” ҳамда “Камолот” жамоалари ўзаро баҳс олиб боришди. 10 та саволдан иборат бўлган интеллектуал ўйинда талабалар ўзларининг бор маҳоратларини, жамоавий аҳилликларини намоён қила олишди. Ўз навбатида «Гидромелиорация» факультети декани А.Фатхуллоев ҳамда декан муовинлари тадбирнинг кейинги босқичларини янада қизғинроқ ўтказилиши юзасидан ўз фикр ва таклифларини билдириб ўтдилар. Тадбир якунида умумий баллар иштирокчилар эътиборига тақдим қилинди. “Ёшлар” жамоаси 3-баллни, “Камолот” жамоаси эса 2-баллни тўплашди. Кейинги босқичга «Ёшлар» жамоаси йўлланмани қўлга киритди.
«Ирригация ва мелиорация» кафедраси ассистенти Ш.Мардиев ахбороти ахбороти
Институт Матбуот котиби Раҳимбой Жуманиёзов