Танлов ҳам синов
Тест ана шу мақсадни амалга оширишнинг муҳим шартларидандир. Ким нимага қобил, кимнинг билим-савияси қай даражада. Буни билиш, рағбатлантириш келажак пойдевори учун муҳим. Aйниқса, учинчи ренессанснинг тамал тошини билимга интилган, илм-маърифатли авлод қуради. Бу айни ҳақиқат. Бунинг учун мамлакатнинг равнақи икки асосга таянади. Бу ёшлик ва соғлик тушунчаларидир. Худди шуни назарда тутган ҳолда, Давлатимиз раҳбари ёшларни қўллаб-қувватлаш ва халқимиз саломатлигини давр талаби, замон тақозоси сифатида еътироф етиб йил номини бевосита ана шу мақсад билан боғлаганлари бежиз емас. Ёшларни қўллаб-қувватлашнинг муҳим омилларидан бири уларнинг билими, уларга берилаётган таълимнинг сифати масаласидир.
Худди шу саъйи ҳаракатнинг ифодасини ТИҚХММИ Қарши филиали ҳузуридаги Aкадемик лицейда ҳам кўриш мкин. Танловда рўйхатдан ўтган ўқувчилар иштирокида тест жараёнларини бошлашдан олдин Лицей директори Ё. Қ. Тошмуродов сўзга чиқиб, барча ўқувчиларга омад тилади ва барча ўқувчилар назоратчилар бошчилигида гуруҳларга бўлинди. ТИҚХММИ Қарши филиали ҳузуридаги Aкадемик лицейда ўтказилаётган олимпиада жараёнларини суратга олиш учун Қашқадарё телевиденийесидан мухбирлар ташриф буюргани аҳамиятлидир. Тест жараёнлари ўз ниҳоясига йетди. Олий мукофотни Қарши тумани Ширкент қишлоғи 24-мактаб ўқувчиси Ҳақбердийева Машҳура Ҳабиб қизи 58 балл билан қўлга киритди. Олимпиада ғолиблари ўз хурсандчиликларини оила аъзолари билан бўлишмоқда. Бу ота-онанинг шон-у шарафидир.
ТИҚХММИ матбуот хизмати