“Қишлоқ хўжалик машиналари” кафедраси профессори, т.ф.д. Худоёров Б.М.нинг иниститут ҳузуридаги Бешкент қишлоқ хўжалиги техникуми ташрифи ва талабалар билан суҳбати

 ТИҚХММИ “Қишлоқ хўжалик машиналари” кафедраси профессори, т.ф.д. Худоёров Б.М., институт Қарши филиали Илмий ишлар ва инновациялар бўйича директор ўринбосари т.ф.д., проффесор Равшанов Х.А. ва институт Қарши филали “Қишлоқ хўжалигини механизациялаш” факултети декани т.ф.ф.д., доцент Қодиров У.И.лар ташриф буюриб, техникумнинг 1-босқич талабалари сафига қабул қилинганликлари билан табриклаб, уларнинг ўқишига мувофиққиятлар ва юксак марралар тилаб, мустақиллик йилларида мамлакатимизда ёшларга яратиб берилаётган имкониятлар, ёшларни ватанпарварлик, миллий анъана қадриятларимизга ҳурмат руҳида тарбиялаш, маънавий етук ва жисмонан соғлом баркамол авлодни вояга етказиш, уларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш борасида амалга оширилгани ҳақида сўзлаб берди, шу билан бирга соҳадаги янгиликлари, амалга оширилган тадбирлар, ёшларнинг кенг қатламларга дахлдор бўлган долзарб масалалар, айниқса уюшмаган ёшларнинг ҳаётда ўз ўрнини топиши учун муносиб шароитлар яратилганлиги, ҳар тамонлама қўллаб қувватлашликларинини ёшларга тушинтириб бериб, 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта муҳим устувор йўналиши бўйича “ Ҳаракатлар стратегияси” демократик давлат қуриш ва фуқоролик жамият ривожлантириш борасидаги ислоҳотларда ёшларни ўрни ва уларни фаоллигини ошириш ҳақида сўзлаб берди.

У ўз сўзи давомида институт тарихи, унинг фаолияти, институтда талабаларга яратиб берилган имоконият ва шароитлар, институтда фаолият қилинаётган проффесор-ўқитувчилар, устоз-мураббийлар, замонавий техникалар билан таъмингани, талабаларни ўқиши ва дам олиши учун кенг ва ёруғ хоналар, замонавий Ахборот ресурс маркази ва талабаларни замонавий ётоқхоналар билан таминлаш имконияти борлиги, ҳақида техникумнинг 1-босқич талабаларига сўзлаб берди. Институт Қарши филиали Илмий ишлар ва инновациялар бўйича директор ўринбосари т.ф.д., профессор Равшанов Х.А. сўзга чиқиб ёш талабаларга ўз фаолияти, институт филиалидаги шароитлар, қисқа муддатда эришилган ютуқлари, бугунги ёшларга давлат тамонидан яратиб бирилаётган имкониятлар, 2021 йил Ўзбекистонда “Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш” йили давлат дастурини тушунтириб берди. Йиғилиш қатнашчиларга техникум директори Ш.Х.Мардонов самимий суҳбатлари, талабалар ва жамоа номидан миннатдорчилигини билдирди.

 

ТИҚХММИ матбуот хизмати